Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2018 йили солиқ ва мажбурий тўловлар миқдори камайтирилиши мумкин
12.12.2017 13:16,  
15

Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистонининг 2018 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда давлат бюджети лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мажлис иштирокчилари томонидан 2018 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Унда солиқ юкини янада қисқартириш, солиқ ва мажбурий тўловлар миқдорини камайтириш кўзда тутилмоқда.

Жумладан:

Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини бирлаштириш орқали умумий базавий ставкани 15,5 фоиздан 14,5 фоизгача камайтириш;

Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратмаларни ягона тўловга — давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш орқали умумий ставкани 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача камайтириш, бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфида қарийб 411 миллиард сўм маблағ қолдириш имконини бериши;

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юки даражасини фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларига ажратмалар миқдорини 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш ҳисобига камайтириш ва бу фуқароларнинг жамғармаларини умуман 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш;

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқнинг аҳоли тадбиркорлик фаоллигини оширишга қаратилган ставкасини ўртача 30 фоизга пасайтириш;

Ҳудудлар хусусиятлари ва фаолият кўрсатиш жойи ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқлар бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 0,7-1,3 гача камайтирувчи ва кўпайтирувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан