Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташрифи давомида нималарни муҳокама қилади?
12.12.2017 20:35,  
7

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субакожоева хабар бермоқда.

Жээнбеков Ўзбекистонда 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан бўлади. Ташриф давомида молия, фан ва божхона соҳаларидаги ҳамкорлик жиҳатлари муҳокама қилинади ҳамда томонлар тегишли ҳужжатларни имзолайди, деган Субакожоева.

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари ўзаро учрашув ўтказишади ҳамда Қирғизистонда автомобиль ва маиший техника йиғиш бўйича заводлар қурилиши масаласини муҳокама қилишади.

Хабарда айтилишича, қирғиз-ўзбек чегаралари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан