Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп Сурияда АҚШ ғалаба қозонди деб эълон қилди
13.12.2017 18:02,  
7

АҚШ президенти Дональд Трамп америка Сурия ва Ироқда «ИШИД» террорчилари устидан ғалаба қозонди деб эълон қилди.

​Дональд Трамп айтишига қарганда АҚШ террорчиларни дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам таъқиб қилишда давом этади. АҚШнинг янги стратегиясига асосий 4 та йўналиш киритилган: АҚШ аҳолисини ҳимоя қилиш, АҚШни бойитишда давом этиш, дунёда Америка таъсирини кучайтириш ҳамда "тинчликни куч билан сақлаб туриш".

Трамп 2018 йилга мамлакат мудофаа бюджетини имзолади. Ҳарбий мақсадларга қарийб 700 миллиард долларни йўналтириш мўлжалланмоқда.

Пентагоннинг базавий бюджети 626 миллиард долларни ташкил этади, яна 66 миллиард доллар АҚШнинг хориждаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан