Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди
13.12.2017 20:32,  
24

Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Шарқий Қуддус Фаластин давлатининг пойтахти деб эълон қилинди. Cаммитда якуний декларация қабул қилинган.

Шарқий Қуддусни Фаластин давлатининг пойтахти деб тан оламиз ва барча давлатларни Фаластин давлатини ҳамда Шарқий Қуддусни унинг босиб олинган пойтахти сифатида тан олишга чақирамиз”, — дейилади декларацияда.

Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ташаббуси билан ўтказилди.

Туркияда бўлиб ўтган ИҲТ саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев иштирок этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил давлати пойтахти деб расман тан олиб, АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича буйруқ берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан