Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Тошкент-Ўш янги авиақатновини очишни таклиф қилди
14.12.2017 12:45,  
2365

Қирғизистон Тошкент-Ўш шаҳарлари орасида янги авиақатновни очишни таклиф қилди.

"Икки давлат вилоятлари ўртасида авиақатновларни кенгайтиришимиз зарур. Айниқса, Тошкент ва Ўш ўртасида тўғридан-тўғри янги қатновни йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб қолди. Янги транспорт қатновлари икки давлат сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиради", — деб таъкидлади Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков.

Мутахассислар таъкидлашича, бу икки шаҳар ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлар аҳоли орасида катта талабга эга бўлади. Бу Ўш шаҳрида нафақат аҳоли кўплиги жиҳатидан Қирғизистонда иккинчи ўринда бўлганлиги учун, балки бу шаҳарда кўплаб этник ўзбеклар истиқомат қилганлиги сабабли парвозларга талаб кўп бўлади. Бугунги кунда кўплаб йўловчилар бошқа парвозлар орасида ўтишларга 20 соатгача вақт сарфлашмоқда, тўғридан-тўғри парвозга эса бир соатдан ортиқ вақт кетмайди.

Шу йил июл ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон авиацияси маъмуриятлари сўнгги 9 йил ичида илк бор тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишди. Бундан ташқари, Тошкент-Иссиқкўл йўналишида авиақатнов йўлга қўйилганди.

Бугунги кунга келиб, Тошкент ва Бишкек ўртасида ҳафтада икки маротаба парвоз амалга оширилади. Бундан аввал Қирғизистон томони ушбу қатновларни яна икки мартага кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан