Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Қирғизистон билан ўртамизда чегаралар бўлмайди
14.12.2017 12:51,  
3

Қирғизистон президенти ўзининг чет элга биринчи ташрифини Ўзбекистондан бошлагани биз учун жуда қадрли, халқимиз номидан Сооронбай Жээнбековни президент бўлиб сайлангани билан табриклайман, деди чоршанба куни журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

13 декабр куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди ва тор доирада музокаралар ўтказди.

Музокаралардан сўнг икки давлат президентлари ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Мирзиёев ўз нутқи давомида 2017 йил — тарихий йил бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Бу йил ҳеч муболағасиз — тарихий йил. Дипломатик муносабатларда бунақаси камдан-кам бўлади. Қирғизистон президенти билан олий даражадаги учрашувларда учинчи бор кўришиб турибмиз. Бу бизнинг халқларимиз хоҳишидан келиб чиқди. Нега мен бу йилни тарихий деб атаябман? Чунки, акам, ҳурматли Алмазбек Шаршенович билан биргаликда бир йил ичида узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган масалаларга ечим топдик. Ва бу ҳал этилган масалалар халқларимиз томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда. Халқнинг қўллаб-қувватлаши — бу буюк ишдир", — деди Мирзиёев.

Мирзиёев ўз нутқи давомида Ўзбекистон Қирғизистон билан барча жабҳаларда, хусусан, халқаро ташкилотлар доирасида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришини қўшимча қилди.

"Вақт келадики, мамлакатларимиз ўртасида чегарага зарурат қолмайди. Мен буни жуда хоҳлайман. Бизнинг динимиз, урф-одатларимиз ягона. Биз битта халқмиз. Шунинг учун чегара бўлмаслиги керак ва биз бундай ютуқларга эришамиз ҳам. Биз бир йилда шунча масалаларни ҳал этишга муваффақ бўлган эканмиз, келажакда ҳам биронта ечими йўқ масала қолдирмасликка эришамиз, деган фикрдаман", — қўшимча қилди президент.  

Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков ҳам ўз навбатида эришилган келишувлар халқларимиз кутган воқеа бўлганини, ўзаро муносабатлар тарихида қоладиган шундай хайрли ишларга ҳисса қўшганидан мамнун эканини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан