Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент сиёсатига қарши чиққан 14 нафар мансабдор шахс ишдан бўшатилди
14.12.2017 12:52,  
6

Ноқонуний текширишларга йўл қўйган раҳбарлар ва мансабдор шахслар ишдан бўшатилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлик субектларида ўтказилаётган текширишларнинг қонунчилик талабларига мослиги тизимли равишда таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлиллар тадбиркорлик субъектларини назорат қилиш ваколатига эга бўлган айрим вазирлик ва идораларда текширишларни тартибга солишга доир қонунчилик талаблари ходимларга етказилмагани ва бу борада талаб даражасида назорат ўрнатилмагани оқибатида ноқонуний текширишларга йўл қўйилаётганини кўрсатган.

Жорий йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида ноқонуний текширишларга йўл қўйилишида айбдор бўлган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга 17 тақдимнома киритилди.

Хусусан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги назорат органларига 5 та, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги назорат органларига 3 та, Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда «Эргеодезкадастр» давлат қўмиталарига 2 тадан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Автодарётранс» агентлигига 1 тадан тақдимномалар киритилди.

Ушбу тақдимномалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилиб, ноқонуний текширишларга йўл қўйганлиги учун 7 нафар раҳбар ва мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 14 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 7 нафарига «ҳайфсан» ёки «танбеҳ» интизомий жазо чоралари қўлланилди, 8 нафар ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 20-50 фоизигача жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Конституциянинг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мансабдор шахсларга минбардан туриб яна бир бор мурожаат қилар экан, "тадбиркорнинг оёғига кишан бўлма, у эртага ҳаммангни боқади", деган ва тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиш, давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш дея баҳоланади деб огоҳлантирган эди.

Ўзбекистон президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ноқонуний текширишлар ўтказилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан