Халқаро Пресс-клуб Шавкат Мирзиёев билан жонли мулоқот ҳақидаги хабарга раддия берди

14.12.2017 | Ўзбекистон | 4112

"International Press Club" нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмаслиги ҳақида хабар чоп этилди.

"Ҳурматли ҳамкасблар, 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмайди.

Бу тадбир қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан хабар берилади. 
Халқаро Пресс-клуб", — деб ёзилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан жонли мулоқот ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.