Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда Ўзбекистонда ҳарбий маршлар ва ҳарбий техника намойиши ўтказилади
14.12.2017 21:18,  
24

Ўзбекистон Қуролли кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни 2018 йилда янгича форматда нишонланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги 14 декабрда ташкил этган матбуот анжуманида айтилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Ўзбекистон Президентининг 7 декабрдаги фармойишига биноан, байрам арафасида 5−10 январь кунлари Тошкентда ва вилоят марказларида ҳарбий-ватанпарварлик фестиваллари ўтказилади. Уларнинг дастурига ҳарбий техника ва қуролланиш намойиши, ҳарбий оркестрлар концертлари, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, «Ватанпарвар» клублари ҳарбий-техник ва спорт имкониятлари намойиши киради. Тадбирлар кенг форматли кўча экранлари орқали ёритилади.

10−15 январь кунлари «Ҳарбий оркестрлар мусиқаси» ҳарбий-ватанпарварлик акциялари ўтказилади. Унинг доирасида ҳарбий хизматчилар Тошкент ва вилоят марказлари кўчаларида ҳарбий марш билан ўтади. Бундан ташқари, ёшлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида марафонлар ташкил этилади.

15 январь куни олийгоҳ, лицей, коллеж ва мактабларда ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар иштирокида жасорат дарслари ўтказилади.

Декабрь ойи ҳамда 2018 йил давомида ҳарбий қисмлар, ҳарбий олий ўқув юртларида ва бошқа шу турдаги муассасаларда ёшлар учун очиқ эшиклар кунлари ташкил этилади.

10 январга қадар лицей, коллеж ва мактабларда бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув синфлари қайта жиҳозланади.

Байрам тадбирлари «Миллий армия — ёшлар учун жасорат, матонат ва қаҳрамонлик мактаби!» шиори остида ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан