Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бензин нархи нега оширилгани ва унинг инфляцияга таъсири ҳақида расман изоҳ берилди
15.12.2017 09:41,  
13

Ўзбекистонда бензин нархи ўртача 39 фоизга ошган, ноябрь ойида умумий инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган бўлса, унинг 0,5 фоизи бензин нархи ошиши ҳисобига тўғри келди, деб хабар ққилинди 14-декабр куни "Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси вакиллари билан ўтказилган навбатдаги сессияда.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон бўйича бензин нархи кескин оширилди, ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 40 фоизга юқорилади. Бу ҳақда тегишли қарор 14 ноябрь куни Ҳукумат томонидан имзоланган эди.

Сессияда иштирок этган мутахассислар ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бир неча йиллар давомида оширилмаганини айтиб, бу ҳолат Ўзбекистонда нефть-газ тизими корхоналарининг охирги йилларда зарар билан ишлашига сабаб бўлганини қайд этишди. Натижада маҳсулотлар тақчиллиги юзага келди.

Таъкидланишича, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, хусусан, бензин нархининг ошиши нефть-газ корхоналарининг самарали ишлаши, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи янада ўсишининг олдини олиш имконини яратади.

Йиғилишда шунингдек, йил якунлари, ишсизлик даражаси, инфляция даражаси, аҳоли ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан