Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қанча эканлигини маълум қилди

15.12.2017 | Иқтисод | 6371

 

Ўзбекистонда ойлик иш ҳақининг ўртача миқдори жорий йилнинг январидан сентябригача бўлган даврда 1 миллион 346 сўм (Марказий банкнинг жорий курси бўйича — 123,6 доллар)ни ташкил қилди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси вакиллари Халқаро пресс-клубнинг 14 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилди.

ЎзА хабарига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача иш ҳақи 14,2 фоизга ошган.