Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев фармони билан "Ўзбекенгилсаноат" тугатилди
15.12.2017 19:11,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти тугатиладиган бўлди.

Эндиликда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ ўрнига Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси — “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилади. Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи – Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари кенгаши ташкил қилинади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори сифатли маҳсулотларни ягона “Uztextile” белгиси билан экспорт қилади.

Уюшма аъзолари 2021 йил 1 январга қадар муддатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Фармоннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан