Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Транснефть" Ўзбекистонга декабрда 50 минг тонна нефть етказиб беради
15.12.2017 19:16,  
6

"Транснефть" декабрь ойида Ўзбекистонга 50 минг тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқда, деди компания расмий вакили Игорь Демин журналистларга. Бу ҳақда rns.online хабар берди.

"Декабрь учун режа 50 минг тоннани ташкил этади", — деди у.

Унинг маълум қилишича, ноябрь ойида 30 минг тонна нефть етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида Москвага қилган ташрифи давомида Россиядан Ўзбекистонга 500 минг тонна нефть етказиб берилиши тўғрисида меморандум имзоланганди.

20 ноябрдан Қозоғистоннинг "Казтрансойл" компанияси Россия нефтини Ўзбекистон йўналишида жўнатишни бошлади.

Нефть қувурлар орқали Шагир нефть қуйиш эстакадасигача етказиб берилади ва бу ердан темир йўл цистерналарига тўлдирилиб Ўзбекистонга жўнатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан