Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда фуқаролардан автомат патронлари ва ов қуроли олиб қўйилди
15.12.2017 19:31,  
11

Тошкент ИИББ «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида пойтахт фуқароларидан жанговар патронлар ва ов қуроли олиб қўйилганини маълум қилди.

13 декабрь куни Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 67 ёшли фуқаро В.Шипков хонадонини текшириш жараёнида у ҳарбий қозонча ичида 5,45 калибрли АК-74 автоматининг 232 дона жанговар патронларни сақлаётгани аниқланди.

Патронлар олиб қўйилиб, фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Худди шу куни Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли фуқаро С.Нуриддинов (муқаддам судланган) квартираси текширилди. Маълум бўлишича, у металл сейф ичида тегишли рухсатларсиз ИЖ-16 русумли ов қуроли ва бир дона патрон сақлаб келаётган экан.

Яшнобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси аломатлари бўйича (тегишли рухсатларсиз ўқотар қуролларни ноқонуний равишда сақлаш) жиноий иш қўзғатди. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан