Миллий банк сўмдаги маблағни хорижий валютада юбориш хизматини йўлга қўйди

16.12.2017 | Иқтисод | 2742

Эндиликда Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филиалидан сўм маблағларини тезкор пул ўтказмаси орқали хорижий валютада юбориш ёки қабул қилиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бунинг учун валюта айирбошлаш амалиёти шарт эмас.

Ўзмиллийбанкнинг бўлим ва филиалларидан бирига бориб миллий ҳамда хорижий валютада ҳисобрақам очилади ҳамда сўм маблағи ҳисобрақамига кирим қилинади.

Кирим қилинган маблағ автоматик равишда хорижий валютага айирбошланади ҳамда хорижий валютадаги ҳисобрақамига ўтказилади ва ҳисобда пайдо бўлган хорижий валютани чет элга жўнатиш мумкин бўлади.

Аввалроқ, "Ўзбекистон почтаси" АЖ МДҲ давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ҳамда банк пластик карталаридан амалга ошириш мумкинлиги ҳақида хабар берганди.