Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қурилиш учун ер ажратиш вақтинча тақиқланди
16.12.2017 12:43,  
13

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктлари бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек, уларга рухсатномалар бериш борасида вақтинчалик тақиқлар жорий этилди.

Шу билан бирга, ушбу тақиқлар Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Қарорга иловада бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари рўйхати ҳам эълон қилинди.

Ушбу рўйхатга Зангиота туманидаги Ўзгариш, Зангиота ва Хонобод ҚФЙ ҳудуди, Қибрай туманининг Ўнқўрғон, Салар, Тузел, Янгиобод ҚФЙ, Тошкент туманининг Чоштепа, Ҳасанбой, Юнусобод ҚФЙ, Қуйичирчиқ туманининг Тошлоқ ҚФЙ, Ўртачирчиқ туманининг Қумовул ҚФЙ, Юқоричирчиқ туманининг Арганчи, Истиқлол, Суранкент, Тинчлик, Бордонкўл ҚФЙ ҳамда Янгийўл туманидаги А.Ортиқов ҚФЙ ҳудудлари киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан