Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб ватанга қайтган докторга Каптива совға қилди

16.12.2017 | Ўзбекистон | 4612

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида хорижда ишлаб ватанга қайтиб келган докторга машина совға қилди, деб хабар берди «KRuz.uz».

Хабарда айтилишича, президент Хўжайли туманида барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлган ҳамда "Panaev Farms" фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менежер лавозимида ишлаётганини билдирган.

"Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилди", дейилади хабарда.