Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил полицияси 4 нафар фаластинликни ўлдирди, 888 кишини яралади
16.12.2017 12:59,  
5

Исроил полицияси билан тўқнашувларда 4 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 888 киши яраланди. Бу ҳақда Фаластин Қизил ярим ой жамияти матбуот котиби Эраб ал-Фуқаҳо маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Ғазо секторида икки, Рамалла ва Қуддусда бир кишидан, жами 4 нафар фаластинлик Исроил аскарлари томонидан ўлдирилди. Иордан даёсининг ғарбий қирғоғи ва Қуддусда 661 киши яраланди, яна 227 киши Ғазо секторида жароҳат олди. Улардан 10 нафари оғир жароҳат олган», — деди ал-Фуқаҳо.

Яраланганларнинг 13 нафари жанговар ўқдан, 47 нафари резина ўқдан, 177 нафари кўзни ачиштирувчи газдан жабрланган. 

Исроиллик ҳарбийлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлар бир ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори сабаб бўлди. 15 декабрь эрталабки ҳолатига кўра, тўқнашувларда 6 фаластинлик ҳалок бўлган, 1,9 мингдан кўпроғи жароҳат олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан