Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






20 декабрь куни Сенатнинг 13-ялпи йиғилиши чақирилади
16.12.2017 13:02,  
12

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. 15 декабрь куни Сенат Кенгаи шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди парламент юқори палатаси ахборот хизмати.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига 2018 йилги давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларнинг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва масалалар киритилмоқда.

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги, «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг 2017 йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан