Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда полициячилар 48 ўзбекистонликни фожиадан асраб қолишди
17.12.2017 14:18,  
4

Полициячилар Самара-Чимкент трассасида 50 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини қутқариб қолишди, деб хабар берди  Қозоғистон Актюбинск вилояти ИИБ матбуот хизмати.

"15 декабрь куни Самара-Чимкент трассасида Иргиз посёлкаси яқинида Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус бузилиб қолган. Ушбу ҳолат фожиа билан якунланиши мумкин эди, чунки саҳрода ҳарорат 23 даража совуқ бўлиб, изғирин эди", — дейилади хабарда.

ИИБнинг хабарига кўра, автобусда Россиядан уйга қайтаётган 48 нафар ўзбекистонлик бўлган. Воқеа жойига келган маҳаллий полиция инспекторлари зудлик билан махсус техника чақиришган ва йўловчиларни трассадаги махсус пунктга олиб боришган. Бу ерда барча йўловчилар жой ва иссиқ чой билан таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан