Президент барча турдаги маҳсулотлар экспорти учун божхона тўловларини бекор қилди

17.12.2017 | Иқтисод | 3903

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармони билан, товарларнинг барча турлари учун экспорт божхона тўловлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни “Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонини имзолади.

Ҳужжатда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.