Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
17.12.2017 20:17,  
10

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди. Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилди. Туманнинг янги ҳокими этиб Неъматулла Худойберганов тайинланди.

Неъматулла Худойберганов 1952 йили Тўрткўлда туғилган. 1974 йили Тошкент политехника институтини муҳандис-геофизик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бундан ташқари, Нукус аграр техникумида агроном мутахассислигини эгаллаган. Иқтисодий фанлар номзоди (1991 йил). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган иқтисодиётчи, «Дўстлик» ордени соҳиби.

19 йил давомида (1998–2017) Элликқалъа туманига раҳбарлик қилиб келган. Шу йилнинг майида Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси раҳбари этиб тайинланган эди.

Унга қадар Тўрткўл ҳокими Ғофуржон Ҳожиев эди.

Элликқалъа ҳокими сифатида, ўз навбатида, май ойидан буён Сейдамат Авезов фаолият юритиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан