Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: ИШИД етакчиси ал-Бағдодий АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасида сақланмоқда
18.12.2017 09:35,  
10

АҚШ ҳарбийлари ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни қўлга олиб, уни АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларидан бирига етказишган. Бу ҳақда 17 декабрда Yeni Şafak турк нашри маълум қилди. 

Нашр манбасига кўра, ал-Бағдодий Ироқда қўлга олинган.

Сўнг Сурия шимоли-шарқидаги Рас-ал-Айн шаҳридаги АҚШ базасига етказилди, кейинчалик ал-Хасака шаҳри яқинидаги таянч пунктига келтирилди.

ИШИД етакчиси билан биргаликда гуруҳнинг яна етти қўмондони ҳибсга олингани билдирилмоқда.

Дунё матбуотида ИШИД раҳбари ўлдирилгани тўғрисида ҳозирга қадар камида 8 марта миш-миш тарқатилган. 2017 йилнинг ўзида оммавий ахборот воситалари Бағдодийни 4 марта «ўлдирган». Улар орасида Россия Мудофаа вазирлигининг Бағдодий ҳаво ҳужуми туфайли ҳалок бўлгани тўғрисидаги баёноти ҳам бор. Бундан ташқари, кўп маротаба унинг жароҳатлангани, ҳибсга олингани ва заҳарланганига оид хабарлар тарқалган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан