Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шарқий Қуддус шаҳрида Туркия элчихонаси иш бошлайди
18.12.2017 09:41,  
5

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Шарқий Қуддусда мамлакат элчихонасини очиш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Истанбул декаларациясини имзолаган «​Ислом ҳамкорлик ташкилоти»​ аъзо давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти, деб тан олган эди. Эндиликда Туркия жумҳурияти раҳбари ҳал қилувчи қарорни оммага эълон қилди.

Буни у Трампнинг АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш қарорига жавоб билан изоҳлади.

«Биз Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилдик, бироқ Қуддус босиб олингани сабабли у ерда элчихона очиш имкониятимиз йўқ эди. Ҳозирда Фаластинда элчи бошқараётган бош консуллигимиз ишлаб турибди. Биз деярли бу вазифани бажардик. Яқин орада элчихонамизни ҳам очамиз», — деди Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси давлат раҳбари бундан аввалги нутқида, «Қуддусни бой бериш, Макка ва Мадина каби шаҳарларни бой бериш билан тенг» эканини изҳор этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан