Чекишдан халос бўлишнинг самарали усули аниқланди

18.12.2017 | Тиббиёт | 4142

Айниқса, кашандалар сони жуда кўпайиб кетган Буюк Британияда мазкур йўналишдаги лойиҳалар Сигарета чекиш иллатидан воз кечишнинг энг осон йўлини топиш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор илмий муассасалар изланишлар олиб боришмоқда.мунтазам амалга оширилади.

Ҳозиргача бунинг икки йўли тавсия қилинади: бири бутун сигаретани тўлиқ чекмасдан ёки оз-оздан қисқартириб чекиш ва охир-оқибат ундан халос бўлиш, иккинчиси эса кундалик чекиладиган сигареталар сонини камайтириш орқали.

Маълумки, кўпчилик одамлар кунлик чекиладиган сигареталар сонини аста-секин камайтириш орқали кашанадалик зараридан қутулиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Оксфорд университетида ўтказилган тадқиқотлар доирасида чекувчиларнинг бу борадаги фикрларини ўрганиб чиқиб, бу усулларнинг қайси бири самарали экани ҳақида хулоса чиқарилди. Маълум бўлишича, кашанда сигаретани сонини аста-секин камайтирганда кўра, унинг чекиладиган ҳажмини камайтириб борса чекишдан осонроқ қутулар экан.

Тадқиқот доирасида ҳар куни 15 дона сигарета чекадиган, чекишни ташлаш режасида бўлган 700 нафар иштирокчи танлаб олинган ва икки гуруҳга бўлинган. Ҳар иккала гуруҳдагиларга 2 ҳафта ичида чекишни ташлаш вазифаси қўйилган.

Биринчи гуруҳга шу муҳлат ичида сигаретанинг чекиладиган ҳажмини камайтириш орқали кашандаликни тўхтатиш шарти қўйилган.

Иккинчи гуруҳга эса эса кунлик сигареталар сонини аста-секин камайтириш йўли билан айтилган кунгача чекишни ташлаш вазифаси қўйилган.

2 ҳафта мобайнида ҳар иккала гуруҳ аъзолари ўртасида чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида тарғибот ишлари, чекишни бошқа одатга алмаштиришга ёрдам берадиган машғулотлар ўтказилган.

Сигаретадан воз кечиш кунидан сўнг тадқиқот вақтинча тўхтилган. Тўрт ҳафтадан сўнг иштирокчилар ўртасида сўров ўтказилган.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, чекишни сигаретанинг чекилган ҳажмига кўра ташлаган иштирокчилар гуруҳининг натижаси иккинчи гуруҳга нисбатан 25 фоиз юқори экан. Чекишдан сигарета ҳажмини қисқартириб воз кечган иштирокчиларнинг 49 фоизи бу иллатдан халос бўлган бўлса, иккинчи гуруҳдаги 39 фоиз кашандалар бу ишни уддалай олганлар.

Шундан сўнг 6 ойдан сўнг иштирокчилар ўртасида яна сўров ташкил этилган. Унга кўра, биринчи гуруҳдагиларнинг 22 фоизи, иккинчи гуруҳдагиларнинг 15 фоизи ҳали ҳам кашандалик балосидан қутула олишмаган экан. Яъни, сигаретанинг чекиладиган ҳажмини тобора камайтириб, бора-бора 1-2 марта ва кейинчалик умуман чекмаслик тамаки зараридан халос бўлишнинг самарали усули экан.

Унутманг, сигарета таркибидаги 300 дан ошиқ кимёвий моддалар саратон, юрак хуружи каби бедаво касалликларни келтириб чиқаради!