Россияда президент сайловолди кампанияси бошланди, бу ҳақда Федерация Кенгаши тегишли қарор қабул қилди.
Шундан келиб чиққан ҳолда президентликка номзодлар Марказий савлов қўмитасига керакли ҳужжатларни топширишлари мумкин.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова сўзларига кўра, ҳозирги пайтда президент сайловида иштирок этиш учун 23 нафар номзод истак билдирган. Улар орасида амалдаги президент Владимир Путин ҳам бор.
18 март куни бўлиб ўтадиган президент сайлови ҳамда сайловолди кампаниясини ташкил этиш учун 14,8 миллиард рубл сарфлаш кўзда тутилган.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари сўзларига кўра, сайловни ташкил этишда жами 880 минг нафар турли даражадаги вакиллар иштирок этишга тайёр.