Тошкент шаҳар ИИБ шанба оқшомида ёппасига текшириш ўтказди

18.12.2017 | Жамият | 3730

Тошкентда 16 декабрь тунда ўтказилган ёппасига текшириш операцияси давомида 3205 та қоидабузарлик аниқланди.

Тадюир натижасида 88 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилди. Айни дамда ҳам ушбу йўналишдаги тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.

Улардан:

  •  маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 29 та;
  •  транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 22 та;
  •  светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 38 та;
  •  ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 65 та;
  •  қорайтирилган ойнали транспорт воситасида ҳаракатланиш– 2 та;
  •  бўйсунмаслик – 7;
  •  одам ташиши қоидаларини бузиш – 409 та;
  •  ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1277 та;
  •  бошқа қоидабузарликлар – 1144 та.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳуқуқни сақлаш органлари ҳар байрами олдидан “Тозалаш-Антитеррор” ёппасга текшириш операциялари ўтказиб туради.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад жамоат тартибини ақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олдиш.