Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

18.12.2017 | Ўзбекистон | 2609

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига Халилилло Тўрахўжаев раҳбар бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни янги агентлик директорини тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Халилилло Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Давлат хизматлари агентлиги Президентнинг 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан ташкил этилди.