Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озиқ-овқат импорти соҳасида тенг рақобат ўрнатилади
19.12.2017 13:09,  
12

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб алоҳида хўжалик субъектларига мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш соҳасида олдин берилган божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар бекор қилинади, дейилган Бош прокуратура томонидан тайёрланган янги президент фармони лойиҳасида.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, алоҳида хўжалик субъектлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини монополлаштируви, айрим маҳсулот турлари бўйича берилган устуворлик ҳуқуқлари мамлакатда носоғлом рақобат, сунъий тақчиллик ва оқибатда — нархлар ошишига олиб келмоқда.   

Бугунги кунда ҳосил бўлган шундай вазият, Ўзбекистоннинг ишбилармонлик фаоллиги ва инвестицион жозибадорлигини камайтирмоқда ва шу билан бирга халқаро майдонда мамлакат обрўсига путр етказмоқда, дейилган ҳужжатда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш давлат Ягона порталида чоп этилган янги президент фармони лойиҳасига кўра, келажакда озиқ-овқат соҳасида, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли  ва хавфсиз маҳсулот билан тўлдириш мақсадида, қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган.

1. 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, озиқ-овқат импорти соҳасида алоҳида хўжалик субъектларига берилган барча шахсий, божхона ва солиқ имтиёзлари бекор қилиш;

2. Келажакда Вазирлар Маҳкааси томонидан алоҳида шахсларга бундай имтиёз ва устуворлик бериш таъқиқлаш;

3. 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, муҳим аҳамиятга эга бўлган барча озиқ-овқат маҳсулотларини Ички бозорда нархларни барқарорлаштириш Фонди маблағлари эвазига сотиб олишни таъминлаш;

4. Давлат стратегик заҳираларида сақланаётган, янгиланиш вақти келган озиқ-овқат маҳсулотларини, фақат электрон савдо тизими орқали, товар-хош-ашё биржаларида очиқ-ойдин сотувга чиқаришни таъминлаш;

5. 2018 йил давомида Ўзбекистон ички бозорига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналарни топиш, уларнинг фаолияти учун шароит яратиш;

6. Республиканинг барча вилоятларида, давлат-хусусий ҳамкорлик асосида ихтисослашган омборхоналар совутиш камералари қуриш, юқори технологияли қайта ишлаш ва қадоқлаш аспоб-ускуналари сотиб олиш;

7. Товар биржаларида истеъмол моллари сотиш, сотиб олишга бўлган таъқиқлар бекор қилиш;

8. Очиқ электрон биржаларда маҳсулот сотиб олиш, улгуржи савдо қилиш учун лицензияларни бекор қилиш;

9. Ички бозорда нархларни барқарорлаштириш Фонди томонидан озиқ-овқатлари маҳсулотлари сотиб олиш режалари ҳар ой батафсил эълон қилиб бориш.

10.Ахборот технологиялари вазирлиги ва бошқа алоқадор муассасалар 2018 йилнинг 15 январига қадар Маҳсулот хом-ашё биржалари томонидан фойдаланилаётган дастурларни такомиллаштириб, у ердаги маълумотларни рус, хитой ва инглиз тилларида бўлишини таъминлаш, ҳамда электрон савдо жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш;

11.Ўзбекистон Бош прокуртурасига чегара орқали ўтаётган барча маҳсулотлар учун божхона ва бошқа расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, соддалаштириш  чоралари ишлаб чиқиш;

12.Тадбиркор субъектлар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатиш, улардан тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклиқлар қабул қилиш;

13.Сунъий тўсиқлар ортиқча югур-югур ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида Давлат Божхона тизимининг барча ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини ўта жиддий огоҳлантириш;

Янги фармон лойиҳаси 2018 йилнинг 5 январига қадар Порталда муҳокамада бўлади. Унинг якуний кўриниши 15 январдан бошлаб кучга кириши режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан