Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Стокгольмда теракт содир этишда гумонланган ўзбекистонлик устидан суд қачон бўлиши маълум қилинди
19.12.2017 13:15,  
2538

Швеция полицияси апрель ойида Стокгольмда теракт содир этишда гумонланган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов иши бўйича терговни якунлади. Бу ҳақда прокурор Ханс Ирманга таяниб TV 4 телеканали хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.

"Дастлабки тергов якунланди ҳамда иш материаллари адвокатга топширилди. Бироқ суд таъқиби ҳозирча қўзғатилмади", — деган прокурор Ирман.

Унинг айтишича, гумонланувчи устидан суд 2018 йил февралда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

7 апрель куни Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Ҳукумат буни теракт деб баҳолади.

Ўзбекистонлик 39 ёшли Раҳмат Оқилов ушбу жиноятни амалга оширишда асосий гумондор деб ҳисобланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан