Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулда Янги йил тантаналари бекор қилинди
20.12.2017 20:55,  
20

Истанбулдаги Бойўғли маъмурияти Тақсим марказий майдони ва Истиқлол сайёҳлик кўчасида Янги йил тантаналарини нишонламаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар террорчилик хавфи туфайли қабул қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бу ҳақда чоршанба куни Бейўғли маъмуриятининг хавфсизлик бошқармаси раҳбари Исмоил Қилич маълум қилган.

"Янги йил оқшоми куни хавфсизлик чоралари ўтган йилгиларга нисбатан икки баробар — энг олий даражагача кучайтирилади. Фуқаролар ўзларини хавфсизликда ҳис этишлари учун ҳеч қандай жамоатчилик тантаналарига йўл қўйилмайди. Одамларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди. Истиқлол кўчаси ва Тақсим майдонида, шунингдек шаҳарнинг бошқа марказий туманларида шундай чоралар кўрилади", — деб иқтибос келтирган Қилич сўзларидан DHA агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулда Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Автомат билан қуролланиб олган террорчи 700дан ортиқ одамлар тўпланган клубга ёпирилиб кирган ва уларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган. Ушбу теракт учун масъулиятни "ИШИД" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

Терактни амалга оширган шахс — ўзбекистонлик бўлган Абдулқодир Машарипов 16 январ куни антитеррор операцияси вақтида Истанбулнинг Эсенъюрт ҳудудида 16 январ куни қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан