АҚШ Рамзан Қодировни ўзига хос "қора рўйхатга" киритди

21.12.2017 | Жаҳон | 2982

АҚШ молия вазирлиги Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодировга нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қарорга тушунтириш берди, деб ёзади Russia Today.

Қайд этилишича, Чеченистон раҳбарига нисбатан санкциялар республикада инсон ҳуқуқларининг бузилаётгани сабабли жорий этилган.

«Аслида АҚШ ҳаётимни чет эллик террорчиларга қарши курашга бағишлаганимни кечира олмайди. Улар орасида Қўшма Штатлар махсус хизматлари тарбиясини олган малъунлар ҳам бор», — дея бунга муносабат билдирди Қодиров.

Чеченистон раҳбари «мамлакатнинг барча валюта захиралари ваъда қилинса ҳам АҚШга бормаслиги», аксинча, «бутун дунёга таниқли америкаликлар тез-тез унинг олдига келиши, айримлари ҳатто республикада яшаб қолиш истагида эканлиги»ни билдирди.

Рўйхатга жами 5 нафар россиялик, жумладан, Аюб Каттаев, Юлия Майорова, Андрей Павлов ва Алексей Шешеня киритилди.