Apple эски русумдаги телефонларининг ишлашини атай пасайтирганини тан олди

21.12.2017 | Технологиялар | 2661

Apple компанияси янги iOS операцион системасида ишлайдиган эски русумдаги телефонларни секинлаштириб қўйганини тан олди. Компания эски русумдаги аппаратларнинг батареялари узоқ ишлаши учун қилиган иш, чунки вақт ўтиши билан унинг сифати пайсайиб боради, деб изоҳ берди.

Appleнинг айтишича, бундай технология iPhone 6, iPhone 6s, iPhone 7 ва iPhone SE учун қўлланилган.

Кўпгина айфон фойдаланувчилари iOS тизимини янгилаганларидан сўнг, телефон секин ишлаб қолганлигини сезишган ва буни Appleнинг маркетинг юриши, атай янги русумдаги телефон сотиб олиш учун уюштирилмоқда деб ҳисоблашган. 

Шу йилнинг декабр ойи ўрталарида Reddit фойдаланувчилари тажриба йўли билан айфонлар янги iOS тизиминига ўтганидан сўнг, ҳақиқатдан секинлашганини исботлашган эди, аммо янги батарея қўйилганидан кейин ишлаши асл ҳолатга қайтган.