Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда сўмни валютага онлайн тарзда айирбошлаш мумкин бўлади
21.12.2017 19:08,  
5

Шу йил декабрь ойида Ўзбекистон тижорат банклари валюта карталар бўйича қатор чекловларни бекор қилишди. Энди хорижий онлайн-дўконларида тўловларни амалга ошириш имконияти жорий этилди. Шунингдек, UzCard миллий валюта ҳисобидан пластик карталарини тўлдириш мумкин. Аммо бунинг учун шахсан банка келиш зарур. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар қилди.

Қачон бу хизмат онлайн тартибда ишлайди? Яъни банк сайтидаги шахсий кабинет, UzCard тизими ёки мобил юклама орқали.

Матбуот анжуманда ТИФ Миллий банк стратегик ривожланиш департаменти директори ўринбосари Бунёд Эсанбаев онлайн айирбошлаш тизимини жорий этиш учун нима тўсқинлик қилаётганлигини айтди.

"Бугунги кунда банк тизимини тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларида тижорат банкларига бу хизматни амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар мавжуд эмас. Лекин тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда. 2018 йилда қонунчиликдаги ўзгаришларни қабул қилиш билан ушбу хизмат амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда. Техник жиҳатда хизматни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ", — деб таъкидлади мутахассис.

Бугунги кунда деярли ҳар бир тижорат банки ўз мобил юкламаси ва мобил банкинг хизматига эга. Лекин бу ерда гап миллий валютадаги ҳисоблар тўғрисида кетмоқда.

Валюта бозори либерализацияси биринчи босқичи нисбатан яқинда бошланганлигига қарамасдан, айрим тижорат банклар, хусусан Миллий банк ва Капиталбанк бу каби валюта карталарни бошқариш бўйича янги хизмат тураларини ишга туширишди.

Банкларнинг валюта карталари ва конверсион карталар учун юкламалар тўловлар тарихини кўриш, пин кодни ўзгартириш, қулфни блоклаш ва бекор қилиш имконини беради. Бироқ, валюта ва сўм карталар ўртасида онлайн айирбошлаш имконияти мавжуд эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан