Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иброҳим Эргашев Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига раҳбар бўлди
21.12.2017 19:26,  
67

2016 йилдан «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасини бошқариб келаётган Иброҳим Эргашев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда МКМ хабар қилинди.

Иброҳим Эргашев (1980 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2001-2008 йилларда «Ўзмарказимпекс» ташқи савдо компаниясида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2009 йилгача компаниянинг Пекиндаги ваколатхонасини бошқарган. 2009-2010 йилларда «Интрейд» фирмаси бош мутахассиси, 2010 йилдан -«Ўзмарказимпекс"га тегишли бўлган Ўзбекистон-Бангладеш корхонаси директори бўлган.

2010-2012 йилларда «Ўзмарказимпекс» бошқаруви раисининг ўринбосари, 2012-2013 йилларда ташқи савдо компанияси раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2013 йилдан ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари, 2014 йилдан эса вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Ўзэкспомарказ"га кимнинг раҳбар этиб тайинлангани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Президентнинг 30 августдаги фармони билан фитосанитар хавфсизликни ошириш ва мамлакат ҳудудларини карантинли ва бошқа зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича ишларни яхшилаш мақсадида ташкил этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан