Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австралияда автомобиль одамларни босиб кетиши оқибатида 19 киши жароҳатланди
21.12.2017 19:35,  
1

Aвстралиянинг Мельбурн шаҳрида автомобилнинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида жабрланганлар сони 19 кишига етди, деб хабар берди SBS телеканали. Аввалроқ 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Телеканал мухбири Сара Або Twitter'даги саҳифасида ёзишича, полиция ҳозирда Флиндерс-стрит ҳудудини қуршаб олган.

Австралия полициясининг маълум қилишича, ҳайдовчи машинани қасддан одамлар устига ҳайдаган. Аммо унинг нима мақсадда бундай қилганлиги номаълум.

Пайшанба куни эрталаб Мельбурн шаҳри марказида автомобиль тўғри йўловчилар томонга қараб бошқарилган. Ҳайдовчи ҳисбга олинди.

Шунингдек, фожиага алоқадорликда гумонланиб яна бир киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан