Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Ҳокимларга одамларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди? Ким?
22.12.2017 12:12,  
4

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўлламоқда. Президент мурожаати «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Мурожаат давомида Шавкат Мирзиёев муштумзўр ва зўравон ҳокимлар муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Президентнинг маълум қилишича, уч туман ҳокими жазоланган.

«Конституцияни нега ўзгартирдик? Қиш минус 14 даража совуқ, гази йўқ, суви йўқ, томидан чакка ўтаяпти. Кимга ёқади бу? Нега телевизорларда кўрсатилаяпти? Жойларда ижро органи раҳбари эга бўлиши керак энди. Ҳамма нарсага жавоб берадиган вақти соати келди. Кабинетда ўтириш вақти тугади. Ҳамма жойда қайтараяпман – раҳбарлар кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб халқ дардини тинглаши керак. Қуруқ хонадонга кириб чиққан билан гази, свети бўлиб қолмайди, боласи болалар боғчасига бора олмайди.

2017 йилда халқ билан мулоқот қилишнинг янги тизими яратилди дейишга асосимиз бор.

Туманда ҳоким бор, раҳбарлар бор, шунча ногиронлар ишсиз, қийналганлар борлигини билмаганми? Билган. Қани депутат? Қани раҳбарларнинг иши?

Жойларда раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги кучайганлигини тизим кўрсатиб берди. Ҳали одамлар ўзгаргани йўқ, маданият ўзгаргани йўқ, ҳокимларники ҳам. Учта туманнинг ҳокими одамлар билан гаплашишни билмайди, одамларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди? Ким?

Бу маданиятсизликдан, ўқимаганликдан далолат», деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан