Президент депутатлар маъқуллаган давлат бюджетини имзоламаслигини айтди

22.12.2017 | Ўзбекистон | 3782

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида 2018 йилги давлат бюджети ҳақида тўхталиб ўтди. 

"Ҳисоботларда гўёки ижобий ўзгаришлар юз бераётгандек туюлади, лекин улар фақат рақамлар, бизга рақамлар эмас, одамларнинг аҳволи, турмуш даражаси яхшиланиши керак. Маҳаллий кенгаш, туман, шаҳар ва республика шу билан шуғулланиши керак.

Кеча бюджет муҳокама қилинганини кўрдим. Депутатлар маъқуллаган бюджетни мен имзоламайман. Аввал муаммолар ҳал қилинсин. Молия вазирлигидаги ноинсофларга қулай бўлган бюджетни эмас, халқимизга осон бўлган бюджетни имзолайман.

Қўчқоров ўзгариш қилмаса бир ойда ишдан ҳайдайман. Эртанги кунни ўйлайдиган Молия керак менга", деди президент.