Президент Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,5 баробар ошишига ваъда берди

23.12.2017 | Технологиялар | 3702

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати аъзоларига Мурожаатномасида интернет тезлиги 2,5 баробарга оширилиши ҳақидаги режаларини маълум қилди.

Давлат раҳбари аҳолини телекоммуникация хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида узоқ туманларда 2 минг километр оптик толали алоқа тизимларини қуриш кўзда тутилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, интернет ўтказувчанлигини 2,5 баробарга ошириш ва 4 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

"Мазкур чора-тадбирлар натижасида 600 дан зиёд аҳоли пункти интернет ва мобиль алоқа билан таъминланади", - дея қайд этди Президент.