Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда илк бор халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтмоқда
24.12.2017 14:18,  
2

Бугун Тошкентда илк бор халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтмоқда. Сайлов участкалари эрталаб соат 6.00 да очилди ва соат 20.00 га қадар ишлайди.

"Пойтахтдаги 11 туманда 330 сайлов округи ва 855 сайлов участкаси ташкил этилган", — деб маълум қилди Тошкент шаҳар сайлов комиссияси.

Низомга кўра, ҳар бир туманга 30 нафардан депутат сайланиши белгиланган. Туман Кенгашларига депутатликка 1650 нафар номзод кўрсатилган.

Сайловда республикада фаолият юритаётган 4 сиёсий партия ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз номзодлари билан иштирок этмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш якунланганидан сўнг эълон қилиниши режалаштирилган. Овоз беришнинг якуний натижалари ўн кун ичида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан