Самарқандда 7 миллиард сўмлик музей қурилади

25.12.2017 | Ўзбекистон | 2471

Самарқандда 7 млрд сўмлик янги музей қурилади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри. Бундан ташқари, 8 та музей қайта таъмирланади.

"Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги қарорига кўра 2018 йилда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси учун шаҳарнинг эски шаҳарга яқин қисмида янги бино қурилади. Бунинг учун 7 миллиард сўм маблағ ажратилган", — дейилган хабарда.

Таниқли оқин Эргаш шоир Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи қурилишига ҳам қарийб 2,5 миллиард сўм маблағ берилади. Бу чоралар пировардида тарихимизнинг ноёб осори-атиқаларини асраш баробарида хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатиш кўламини оширишга ҳам хизмат қилади.