Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистон қўшнилар билан сиёсий ишончни орттирди
25.12.2017 13:05,  
8

2017 йилда Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан муносабатларда мутлақо янги сиёсий муҳитни яратишга, минтақадаги сиёсий ишончни сезиларли даражада оширишга, ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлдик, деб баёнот қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

"Ўтган вақт мобайнида минтақа давлатлари раҳбарлари билан 20 дан зиёд учрашувлар, олий даражадаги 10 та давлат, расмий ва ишчи ташрифлари амалга оширилди. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё йўналишидаги фаол сиёсати туфайли минтақада низо келиб чиқиши эҳтимоллигини оширувчи омиллар деярли бартараф этилди. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, дўстлик ва аҳил қўшничилик муҳитини яратиш ғоялари амалиётга татбиқ этилди", — дейилади ҳисоботда.

Бундан ташқари, минтақадаги савдо-иқтисодий, сармоявий, саноат-кооперацион, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланмоқда, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, сувдан оқилона фойдаланиш масалалари ечимида сезиларли даражада олға силжиш кузатилаётгани айтилган.

Қозоғистон билан стратегик ҳамкорлик янги иқтисодий келишувлар билан мустаҳкамлангани, Туркманистон ва Қирғизистон билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди, Тожикистон билан ҳамкорликда эса ижобий динамикага эришилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган давлат чегараси тўғрисидаги Шартнома том маънода муҳим воқеа бўлиб, бу икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси сабабли амалга ошди, дейилган баёнотда.

Шунингдек, Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этилиши Марказий Осиёнинг барқарор ва хавфсиз ривожланиши асосларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Яқинда Қобул билан имзоланган савдо, транспорт, энергетика ва таълим соҳаларидаги келишувлар ушбу давлат иқтисодиётини қайта тиклаш ва уни барқарорлаштиришга муҳим ҳисса қўшиши, минтақа барқарорлигини таъминлаш ва аҳил қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш Марказий Осиёнинг инвестицион жозибадорлигини юксалтиришга ҳамда умумминтақавий даражадаги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан