Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни экспорт қилади
26.12.2017 13:26,  
43

Яқин вақт ичида Ўзбекистон туяқуш терисидан тайёрланган эркаклар пойабзаллари ва чарм-галантерея маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди  "Ўзбекчармпойабзали" ассоциациясидаги манба.

Унинг айтишича, пойабзаллар ўзбек дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган эксклюзив моделлар бўлади. Маҳсулот буюртмачилар баҳолашлари учун Италия ва Испанияга жўнатилади. Сўнгра маҳсулот миқдори ва етказиб бериш даврийлиги борасида бир қарорга келинади.

"Бу бизнинг илк тажрибамиз. Хом ашёни Фарғона водийсидаги туяқуш боқиш билан шуғулланувчи фермерлар тақдим этишди. Туяқуш териси ўзининг мустаҳкам ва эластиклиги билан ажралиб туради. Туяқуш терисидан тайёрланган маҳсулотлар премиум тоифага кирувчи маҳсулотлардан ҳисобланади", — деди суҳбатдош.

У бундай маҳсулот ички бозорга ҳам чиқарилиши ҳақида аниқ маълумот айтмади.

Қайд этиш жоиз, жаҳон модасида туяқуш терисидан тайёрланган маҳсулотлар кейинги 50 йил ичида пайдо бўлди. Louis Vuitton, Manolo Blahnik, Christian Louboutin каби дунёга машҳур дизайнерлар коллекциясидан туяқуш терисидан тайёрланган сумка, туфли ва аксесссуарлар ҳам жой олган. Vertu фирмаси ўзининг қимматбаҳо телефонларига туяқуш терисидан тайёрлангани ғилофларни таклиф этади.

Ўзбекистон 2017 йилда 105 миллион долларлик пойабзал ва чарм маҳсулотларини экспорт қилди. Маҳсулотлар сотиладиган асосий бозор Хитой бўлиб, Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати экспортининг 40 фоизи ушбу мамлакатга тўғри келади. Экспорт ҳажмининг 16 фоизи Туркияга, 8 фоизи Россияга тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан