Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент бозорларига 10 йил давомида жуда ҳам сифатсиз гўшт етказиб берилганлиги аниқланди
26.12.2017 13:35,  
4

Уюшган гуруҳ томонидан 10 йил давомида Қашқадарё вилоятидан Тошкент бозорлари ва гўшт-колбаса ишлаб чиқарувчиларига сифатсиз гўшт етказиб берилган. Гуруҳ фаолиятига Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан нуқта қўйилган, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот» дастури.

Дастлабки тергов-суриштирув натижаларига кўра, уюшган жиноий гуруҳга 1977 йили Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида истиқомат қилиб келаётган Ҳ.Б. бошчилик қилган.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган бўлган касал чорвалар ва ҳаром ўлиб қолган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ҳар бир етказилган хабар учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган.

Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари Б.Э. ва Н.С. томонидан 10−15 минг сўм эвазига сохта маълумотнома тайёрлаб берилган.

Тошкентга киришда маҳсулотлар жиноий гуруҳ молиячиси Хайрулла Сапиев томонидан қабул қилиб олинган. У гўштларни Зангиота туманида ташкил этилган яширин цехга олиб келиб, уларга кимёвий ишлов беришга бош-қош бўлган. Кимёвий тозалаш ва чирой берилган гўшт бозорлар расталарига сотиш учун етказилган.

Жиноий гуруҳ аҳзоларининг дастурда тан олишича, ҳар куни уч-тўрт бош қорамол гўшти келиб турган. Ҳар ойда ўртача 30 тоннагача маҳсулот сотилган. Қайта ишланган гўшт бозорларда килограмига 25−30 минг сўмдан сотилган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ етказиб берган гўштлар Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Яшнобод, Шайҳонтоҳур туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, «Эски Жўва» деҳқон бозори, «Асл сифатли таъм» МЧЖ, «Теген» дўконларида, ЯТТ «Мўминов Хусан Хурсанжонович"га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар «Файзиев Ф.З.», «Касимов Г. Г.» ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган. Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота ва Олмалиқ туманида ҳам шундай вазият кузатилган.

Жиноий гуруҳ раҳбари ишлаб топган ҳаром пуллар эвазига бир қанча автомобиль ва кўчмас мулк объектларини харид қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан