Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмий Кобул РФнинг Афғонистонда ИШИД жангарилари ўрнашганлиги ҳақидаги хабарига эътироз билдирди
26.12.2017 15:45,  
21

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Россия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Замир Қобуловнинг Афғонистонда “ИШИД”нинг 10 минг жангариси ўрнашиб олганлиги ҳақидаги хабарини рад этди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирий 24 декабр куни Озоди радиоси билан суҳбатда бутун дунё, жумладан, Россия ҳам ИШИД Афғонистондан чиқариб юборилганлиги ва мамлакатдаги жангарилар сони бир неча юздан ошмаслигини яхши билишини маълум қилди.

Матбуот котиби ИД жангарилари сонини “минглаб эмас, юзлаб”, дея баҳолади. Унинг айтишича, аввалига жангарилар 6-7 мингтача бўлган. Улардан мингтаси ўлдирилган. Қолганлари ярадор қилинган ёки қўлга туширилган.

Шу кунларда Россия Федерацияси нашрлари Афғонистонда “ИШИД” жангарилари сони 10 мингдан ортиши ва Сурия, Ироқдан улар сафига янги одамлар келиб қўшилаётганлигини ёза бошлаган. Замир Қобуловнинг маълумотига кўра террорчиларнинг кўпчилик қисми Афғонистоннинг шимоли, Тожикистон ва Туркманистон чегарасига яқин жойга ўрнашиб олган.

Замир Қобулов Афғонистонда жангарилар сони ошишидан, айниқча Марказий Осиё ва Россиянинг жанубий минтақалари тақдиридан хавотирланишини билдирган эди. Қобулов илгари Тожикистон чегарасида жангарилар фаоллашаётганидан хавотир изҳор қилган, бироқ тожик ҳукумати Қобулов ҳодисани кўпиртираётганлигини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан