Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россия Ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилди
26.12.2017 18:05,  
6

Россия Ички ишлар вазирлиги миграция соҳасидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда ваколатхонасини очди, деб маълум қилди Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов.

"Тошкентда Россия ИИВ ваколатхонаси очилди. Бу ўзаро ҳамкорлигимизни амалга оширишдаги муҳим қадамдир. Тез орада Россияда бизнинг ваколатхонамиз очилишига умид қиламиз", деди Муҳитдинов Ўзбекистонга ташриф буюрган Роструд делегацияси билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Мазкур Битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Мазкур ҳужжат Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан