Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналарда 4 мингдан зиёд янги иш ўрин яратилди
27.12.2017 12:31,  
6

Ўзбекистондаги ЭИЗларда 4 200 дан ортиқ иш ўрин яратилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги ЭИЗ ҳудудида хорижий компаниялар сармоялари ҳисобидан 29 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

"Навоий" ЭИЗда 24,3 миллион долларлик 4 та лойиҳа, "Ангрен" ЭИЗда 136,5 миллион долларлик 8 та лойиҳа амалга оширилмоқда. "Ургут" ЭИЗда энг кўп 10 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.

2017 йилда «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» ва «Ҳазорасп»ЭИЗда умумий қиймати 464 миллион долларга тенг 65 та лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилган. Маблағнинг 253 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан