Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Усмоновга миннатдорлик билдирди
27.12.2017 15:58,  
5

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги россиялик миллиардер Алишер Усмоновга Тошкентда хонанда Энрике Иглесиаснингконцертини ташкил этганлиги учун миннатдорлик билдирди.

"Муҳтарам Алишер Бурҳонович, Ўзбекистонда жаҳон эстрадасининг ёрқин овози — Энрике Иглесиаснинг концертини ташкил этганингиз учун сизга улкан миннатдорлик билдирамиз. Бизга беғараз асосда тақдим этилган чипталар давлат стипендиялари соҳибларига айланган иқтидорли талабалар ҳамда ота-онасиз талабалар орасида тарқатилди”, — дейилади Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мактубида.

Вазирликнинг қайд этишича, талабалар янги таассурот ва илҳомга эга бўлади, бу эса маданий-маънавий ривожланиш учун муҳимдир. Мактубда мазкур ёрдам мамлакатда хайрия ишини ривожлантиришга қўшилган бебаҳо ҳисса эканлиги айтилади.

“Ота-она меҳрисиз қолган талабалар муаммоларига бефарқ муносабатда бўлмаганингиз учун самимий ташаккуримизни қабул қилгайсиз”, дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь пайшанба куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида испаниялик таниқли хонанда Энрике Иглесиаснинг концерти бўлиб ўтади.

Бунга қадар Алишер Усмонов ҳомийлигида Тошкентда британиялик хонанда Робби Уильямс ҳамда испан тенори Хосе Каррерас чиқиш қилишганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан