Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилдан енгил автомобиллар фақатгина тадбиркорлар томонидан техник кўрикдан ўтказилади
27.12.2017 16:01,  
22

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фақатгина тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 22 декабрдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар берди «Газета.uz».

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январдан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситаларидан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияси босқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга топширилади.

15 январга қадар техник кўрикдан ўтказганлик учун тўловлар миқдорлари қайта кўриб чиқилиши, бунда транспорт воситаси тоифаси ҳисобга олинган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида дифференцияланган тўлов миқдорлари жорий этилиши лозим.

Ички ишлар вазирлиги доимий равишда тадбиркорларнинг техник кўрикдан ўтказиш борасидаги фаолиятини мониторинг қилиб, самарадорлигини таҳлил қилиб боради. 2018 йилда техник кўрикдан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан