Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple​ компаниясидан бир триллион долларни ундириш бўйича судга даъво аризаси берилди
27.12.2017 16:24,  
25

АҚШ Калифорния штатида истиқомат қилувчи Виолетта Майлян Apple компаниясидан 999 999 999 000 доллар маблағ ундириш ҳақида даъво аризасини берди, деб хабар беради Patently Apple портали.

Хабарда айлишича, даъво аризани берган аёл Apple компаниясини мижозлардан маълумотларни яшириш орқали ноҳақ рақобат ва фирибгарликда айблади. Майлян сўзларига қараганда, компания олдинги моделларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини қасдан пасайтириб келганлиги учун смартфон фойдаланувчилари янги гаджетларни харид қилишга мажбур бўлишган.

Бундан аввал Reddit фойдаланувчилари эски смартфонларнинг секинлашуви ҳақида шикоят қилишда ва компания бунга эришиш учун махсус фунцияларни татбиқ этишини таклиф қилишган.

Бунга жавобан, Apple қурилма процессорларини максимал ишлаш тезлигини атайлаб камайтирганлигини тан олишган, аммо улар буни "батарея қурилмасини яхши ишлаши таъминлаш" ва гаджетларда номақбул узилишларини олдини олиш мақсадида қилишганлигини маълум қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан